Исроил Ғазо секторининг турли қисмларига эрта тонгда уюштирган ҳужумларида 61 нафар фаластинликни, жумладан, аёллар ва болаларни ўлдирди, кўплаб одамлар тан жароҳати олди.
Маҳаллий манбаларга кўра, Исроил армияси эрта тонгда Ғазонинг турли ҳудудларида тинч аҳоли уйлари, кўчирилганларга бошпана бераётган чодирлар ва мактабни нишонга олган.
Сўнгги ҳужумда Исроил Ғазо сектори марказидаги Зувейда шаҳрини нишонга олди, кафега уюштирган ҳужумда 6 Фаластинлик ҳалок бўлди.
Нусейрат қочқинлар лагерига артиллерия ҳужуми оқибатида 8 нафар фаластинлик, жумладан беш нафар бола ҳалок бўлди.
Исроилнинг Римал маҳалласидаги сув тозалаш иншоотига уюштирган ҳужумида 3 киши ҳалок бўлди ва яраланди.
Ғазо шаҳри жануби-шарқидаги Зайтун маҳалласида кўчирилган тинч аҳолига бошпана берган Имом Шафи мактабининг Исроил томонидан ўққа тутилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди ва кўплар яраланди.
Зейтун маҳалласида Исроил ҳужумида бир аёл ҳалок бўлди.
Шаҳарнинг Шужўя маҳалласидаги Ал-Ҳикма масжиди яқинида содир этилган ҳужумда икки фаластинлик ҳалок бўлди.
Ғазо шаҳрининг ғарбидаги Шайх Ридван маҳалласида кўчирилган тинч аҳоли бошпана олаётган Мевҳубин мактаби яқинидаги уйга уюштирилган ҳаво ҳужумида 2 нафар бола бўлган 3 киши ҳалок бўлди, кўп киши тан жароҳати олди.
Ҳужум, шунингдек, кўчирилган тинч аҳоли яшайдиган мактаб атрофидаги кўплаб чодирларга зарар етказди.