Қонунчилар Пентагон раҳбариятини Эроннинг жавоб зарбаларига тайёргарлик кўришда эътиборсизлик қилганликда ва Қўшма Штатларнинг Яқин Шарқдаги объектлари ҳимоясиз қолгани ҳақидаги фактларни яширганликда айбламоқда.
"Оммавий ахборот воситаларининг янги хабарларида Мудофаа вазирлиги олти нафар ҳарбий хизматчининг ўлимини олдини олиш учун оддий чораларни кўрмагани ва содир бўлган воқеа юзасидан АҚШ жамоатчилигини чалғитгани ҳақида ташвишли даъволар мавжуд", — дейилади сенаторлар мактубида.
Бундан ташқари, сенаторлар Кувайтнинг Шувайх портидаги Қўшма Штатлар объекти дронларга қарши зарур тизимлар билан таъминланмаганини таъкидлашди.
Ҳужумдан омон қолганларнинг сўзларига кўра, объектнинг мустаҳкамлик даражаси "нол" бўлган, бу эса шахсий таркибни Эроннинг жавоб ҳужумлари олдида мутлақо ҳимоясиз қолдирган.