Сурхондарё вилояти "Сайрак" МФЙда ёшлар ўртасида "беш ташаббус олимпиадаси"нинг маҳалла босқичи доирасида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақалар давом этмоқда.
Ушбу мусобақаларда маҳаллада яшовчи 16-21, 22-26 ҳамда 27-30 ёшли эркаклар ва аёллар иштирок этишмоқда.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунида ғолибликни қўлга киритган маҳалла жамоалари мусобақанинг сектор босқичига йўлланмани қўлга киритишди.