Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли ўқ-дорилар Берлиннинг Панков туманидаги ўрмонда, оддий ва тинч сайр вақтида фуқаро томонидан топилган, деб хабар бермоқда Берлин полицияси. Шунингдек, полиция хавфли топилманинг суратларини ҳам эълон қилди.
Воқеа жойига Ер жиноят қидирув бошқармасининг (LKA) махсус гуруҳи етиб келган. Хабарда айтилишича, ходимлар у ерда умумий вазни қарийб 1,5 тоннани ташкил этувчи, 122 мм калибрли миномётлар учун мўлжалланган 59 та ишлатилмаган снарядни кўришган. Ҳозирда сапёрлар уларни хавфсиз жойга кўчириш учун доналаб чиқариб олишмоқда. Аҳоли учун ҳеч қандай хавф йўқ.
Bild нашрининг даъво қилишича, миналар солинган қутиларни ўрмонда металл қидирувчи қурилма билан юрган хазина изловчи топиб олган. У қурилмадан сигнал олиб, қазишни бошлаганда занглаган ўқ-дориларга дуч келган ва полиция чақирган, дейилади хабарда.