Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Бензиндаги АИ-80, АИ-92, АИ-95 ёзувлари нимани англатади?

Бензиндаги АИ-80, АИ-92, АИ-95 ёзувлари нимани англатади?

АИ-80, АИ-92, АИ-95 ва АИ-98 — бензиннинг кенг тарқалган турлари ҳисобланади. Бу ерда рақамлар октан сонини билдиради. “А” ҳарфи ёнилғи автомобиллар учун ишлатилишини ифодалайди, “И” ҳарфи эса тадқиқот (русчада “исследование”) сўзидан олинган бўлиб, октан сонини аниқлаш учун қўлланадиган усулни англатпди.

Октан сони муҳим кўрсаткич бўлиб, у ёнувчан суюқликнинг учқунсиз, яъни ўз-ўзидан ёниб кетишига турғунлигини тавсифлайди — қиймат қанчалик юқори бўлса, ўз-ўзидан аланга олиш хавфи шунчалик паст бўлади. Кимёвий нуқтаи назардан, октан сони бензиндаги углеводородларнинг ўзига хос аралашмасидан келиб чиқади. Ушбу углеводородлар қанчалик мураккаб тузилган бўлса, октан сони шунчалик юқори бўлади. Лекин бу фақат юқори октанли бензин қуйиш керак дегани эмас. Энг оптимал йўл — автомобил тури ва моделига асосланиб унга мос келадиган бензин турини қуйиш.

Киритилди: 23:45 05.10.2024. Ўқилди: 1788 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!