Кеча Брюсселда Бельгиянинг янги бош вазири Барт де Вевер қасамёд қилди. Маросим Европа пойтахтида бўлиб ўтган ЕИ етакчиларининг норасмий саммитига тўғри келди.
Бельгия ҳукуматига илк бор фламанд миллатчиси, “Янги Фламанд альянси” партияси етакчиси Барт де Вевер бошчилик қилмоқда.
У қирол Филипп ҳузурида янги бош вазир сифатида қасамёд қилди.
Илгари Б. Де Вевер Фландрияга мухторият бериш тарафдори эди. Ўтган йилги парламент сайловларида унинг “Янги Фламанд альянси” партияси ғалаба қозонган. Аммо Бельгиянинг француззабон партияси Валлония иштирокисиз ҳукумат туза олмади.
Янги вазирлар маҳкамаси бўйича музокаралар 8 ой давом этди ва беш партия: Янги Фламанд альянси, Фламанд христиан демократлари, социал-демократлар ва француз тилида сўзлашувчи ҳамжамият партиялари – марказчи “Реформация ҳаракати” ва Les Engagés ўртасида коалиция келишуви билан якунланди.
Европа кенгаши раиси Антонио Кошта Б. Де Веверни табриклади.