Александр Лукашенконинг таъкидлашича, Беларус ва Украина ўртасидаги чегарада вазият мисли кўрилмаган даражада кескинлашган.
"Жанубий чегара, бир ярим минг километрлик ҳудуд, ҳар қачонгидан ҳам қаттиқ ёнмоқда. Баъзи ҳарбийларга жавобим шундай: биз жанубий чегарани кучайтирилган тартибда ҳимоя қилишимиз керакми ёки йўқми? Жавоб: ҳа, керак. Биз ҳарбиймиз, халқ эса биз уларни ҳимоя қилишимиз учун ўз ҳисобидан боқмоқда", — деди Беларус президенти.
Лукашенко провокациялар ва Беларусни урушга тортишга уринишлар ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Унга кўра, Беларусга нисбатан тажовуз бўлмаса, у Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларга аралашмайди.