Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Беларусь рақамли рублни муомалага киритади

Беларусь рақамли рублни муомалага киритади

Беларусь Республикаси рақамли рубль яратиш устида фаол иш олиб боряпти.

Бу ҳақда ТAСС хабар берган. Миллий банк бошқаруви раиси Роман Головченко маълум қилишича, электрон пул 2026 йилнинг иккинчи ярмида амалиётга жорий этилади.

Расмийлар биринчи навбатда маблағ хавфсизлиги ҳақида қайғурмоқда. Таъкидланганидек, давлат рақамли пул бутун занжир бўйлаб қандай ҳаракатланишини кузатиш имконига эга бўлиши жуда муҳим.

– Кейинги йил рақамли рубль тўлиқ муомалага киритилади, – дейди мулозим. – Дастлаб хўжалик юритувчи субъектлар, 2027 йилга бориб эса давлат идоралари ва жисмоний шахслар шундай пулдан фойдаланиши режалаштирилган.

Киритилди: 17:38 18.04.2025. Ўқилди: 952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!