АҚШ Ғазо бўйича ўтказиладиган «Тинчлик кенгаши»да иштирок этиш учун Беларус дипломатларига виза бермади, деб хабар қилди республика Ташқи ишлар вазирлиги.
«Барча зарур билдиришномалар белгиланган тартибда Америка протокол хизматларига юборилган эди... Томонимиздан барча талаб этилган процедуралар бажарилганига қарамай, делегациямизга визалар берилмади», — дея маълум қилган идора РИА Новости агентлигига.
Минск расмийлари Америка томонининг ушбу ҳаракатларини изчилликка зид (қарама-қарши) деб баҳолаган.