Беларус бутун армиясининг жанговар шайлигини, жумладан, сафарбарлик даражасигача текширади, деди мамлакат президенти Лукашенко умумий ҳарбий полигонида ҳарбийлар билан йиғилишда.
"Армияни қайта кўриб чиқиш керак; бунинг вақти келди. Бутун армияни. Биз барчани текширамиз. Ҳатто сафарбарлик даражасигача. Беларус уруш содир бўлмаслигини таъминлаш учун урушга тайёргарлик кўрмоқда", — деди у.
Лукашенко ҳозирда унинг топшириғига биноан артиллерия бригадаси текширилганига эътибор қаратди. Бунгача танк ва мотоўқчи бўлинмалари текширилди.
Шунингдек, Лукашенконинг айтишича, унинг ўғли Николай Лукашенко ҳозирда армиянинг энг оғир талаблар қўйиладиган бўлинмасида хизмат қилмоқда.