Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби ва жанг санаси маълум

Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби ва жанг санаси маълум

Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби ва жанг санаси маълум. У чемпионлик камари йўлидаги Элиминатор жангини ўтказади.

Бу ҳақда инсайдер Жалол Аҳмедов ўзининг X'даги саҳифасида хабар берди.

Маълум бўлишича, Мелиқўзиев 30 май куни ўзи ҳамкорлик қиладиган Golden Boy промоутерлик компанияси Лас-Вегас шаҳрида ташкил этадиган проф бокс оқшоми доирасида рингга қайтади. 29 яшар ҳамюртимизга ўша куни америкалик Дарьюс Фулгхэм рақиблик қилади.

Жанг суперўрта вазн тоифасидаги WBA Элиминатори мақомида ўтказилади. Мелиқўзиев айни дамда ушбу ташкилот рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, Фулгхэм тўртинчи поғонада бормоқда.

Маълумот учун, Бектемир фаолияти давомида ҳозирга қадар 16 та жанг ўтказиб, 15 та ғалаба (10 КО) ва 1 та мағлубият қайд этган. Дарьюс ҳисобида эса 14 та жангда қўлга киритилган 14 та ғалаба (12 КО) бор.

Киритилди: 19:42 26.04.2025. Ўқилди: 638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!