Қўшма Штатлар президентининг мақсади — Исроилнинг асосий душманини заифлаштириш, Теҳроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаслик ва Эрон баллистик ракеталари масофасини чеклаш.
30 март куни Трамп, агар Вашингтон ва Теҳрон Эрон ядровий дастури бўйича келишувга эриша олмаса, АҚШ Эронга зарба беришини эълон қилди. У, шунингдек, Эрон маҳсулотларига қарши янги иккиламчи санкциялар қўллаш билан таҳдид қилди.
Аввалроқ Теҳрон АҚШ билан бевосита музокаралар ўтказиш таклифини рад этган эди.