Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

BBC: Руминияда президентлик сайловининг биринчи босқичида Трамп тарафдори ва миллатчи Жорже Симион ғалаба қозонди

BBC: Руминияда президентлик сайловининг биринчи босқичида Трамп тарафдори ва миллатчи Жорже Симион ғалаба қозонди

“Руминларни бирлаштириш алянси”нинг 39 ёшли етакчиси Жорже Симион 40,5% овоз тўплади. Симион агар сайловда ғалаба қозонса, сайловдан четлатилган ва Россияга мойил номзод Кэлин Жорджескуни ҳукуматга қайтариши мумкинлигини айтган. Айнан Жоржеску сабабли олдинги сайловлар бекор қилинган эди.

Симион Украинага ёрдам кўрсатишга қарши, аммо ўзининг россияпараст эканини рад этади. У Россиянинг Украинага босқинини қоралаган ва Путинни “ҳарбий жиноятчи” деб атаган. Сиёсатчи Молдованинг Руминияга қўшилиши тарафдори. У Украина ва Молдовада “персона нон грата” деб эълон қилинган.

99% овозлар ҳисоб-китобига кўра 18 май куни бўлиб ўтадиган сайловнинг иккинчи турида Симион президентлик учун Бухарест мэри, марказчи Никушор Дан билан беллашади. Ҳукмрон коалиция номзоди Крин Антонеску эса биринчи турда учинчи ўринни эгаллади.

Киритилди: 11:19 05.05.2025. Ўқилди: 574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!