Бугун 17 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

BBC: Жанубий Корея президенти кўрсатма беришдан бош тортди

BBC: Жанубий Корея президенти кўрсатма беришдан бош тортди

Лавозимидан четлатилган президент Юн Сок Ёл икки кундан буён ҳибсда сақланмоқда. Ҳозирда суд Юннинг адвокатлари томонидан билдирилган далилларни тингламоқда. Адвокатларга кўра, унинг ҳибсга олиниши ҳақидаги ордер ҳақиқий эмас.

15 январ куни Жанубий Корея полицияси президентни иккинчи уринишда ҳибсга олишга муваффақ бўлди. Юн Сок Ёлга исён ва ваколатларни суиистеъмол қилиш бўйича айбловлар қўйилган.

Декабр ойи бошида Юн мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилишга муваффақиятсиз уринган эди. Шундан сўнг парламент уни исёнга уринишда айблади ва 14 декабр куни унга импичмент эълон қилди.

Юн Сок Ёл президентлик вазифаларини бажаришдан четлатилган, аммо уни лавозимидан четлатиш учун импичмент Конституциявий суд томонидан тасдиқланиши керак.

Конституциявий суд ҳали якуний қарор чиқармаганлиги сабабли, у расмий равишда президент бўлиб қолмоқда. Энди суд унинг лавозимидан бутунлай четлатилишини ёки ваколатларини тиклашни ҳал қилиши керак.

Киритилди: 18:12 16.01.2025. Ўқилди: 446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!