Наврўз байрами ва дам олиш (20-23 март) кунларида Самарқандга 240 минг 670 нафар маҳаллий ва 20 минг 724 нафар хорижлик сайёҳ келди.
Бу ҳақда маълум қилган вилоят туризм бошқармасининг маълумотларига кўра, сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида ушбу кунларда вилоятдаги тарихий-маданий ёдгорликлар, меҳмонхоналар, ошхоналар ва бошқа туристик объектларда 10 фоиздан 30 фоизгача чегирмалар берилган. Шунингдек, 20 март куни Самарқанд шаҳрида Наврўз байрами тантаналари, гастрономик фестиваль ва бошқа маданий тадбирлар ўтказилиши ҳақида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълонлар берилиши ортидан сайёҳлар сони кўпайган.
Бу борадаги ишларни давом эттирган ҳолда бугундан вилоятда “Ёшлар туризм ҳафталиги” бошланди. Мазкур тадбир доирасида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан, олий таълим муассасаларидан ёшларнинг Самарқанд шаҳрига сайёҳатлари ташкил этилмоқда.
28 март куни эса Регистон майдонида “Ички туризм ярмаркаси” ўтказилиши режалаштирилган. Ярмаркада ички туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган туризм соҳаси вакиллари иштирок этиб, ўзаро тажриба алмашиши, ҳамкорликда ишлаш бўйича келишувларга эришиши кутилмоқда.