АҚШ президенти Жо Байден Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан телефон орқали Украинага ёрдам бериш ва Россияга қарши чораларни муҳокама қилди.
Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
Телефон мулоқоти чоғида томонлар можаро юзасидан «Украинани қўллаб-қувватлаш ва Россияни жавоб беришга чақириш борасидаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилдилар.»
Байден фон дер Ляйенни унинг лавозимига қайта сайлангани билан табриклади. Улар «АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасидаги мустаҳкам муносабатларга, шунингдек, дунёдаги энг йирик муаммоларни биргаликда ҳал қилишга содиқлигини тасдиқладилар.»