АҚШ президенти Жо Байден Россиянинг Украина энергетика инфратузилмасига сўнгги ҳужумини қаттиқ қоралаб, уни «ғазабланарли» деб баҳолади.
«Бу ғазабланарли ҳужум Украина халқини Россия тажовузидан ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлашнинг нақадар долзарб ва муҳимлигини яна бир бор эслатади,» - деди Байден Оқ уй томонидан чиқарилган баёнотда.
Чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси Россиянинг Украинага қилган ҳаво ҳужумлари натижасида 1 миллиондан ортиқ украиналик электр энергиясисиз қолди, деб маълум қилди Украина минтақавий мансабдорлари.
«Россия Украина халқининг жасорати, чидамлилиги ва қатъиятини паст баҳолашда давом этмоқда. Қўшма Штатлар Украинани ва унинг озодлик учун курашини қўллаб-қувватлашда 50 дан ортиқ давлат билан бирга», - дея қўшимча қилди Байден.