Байден маъмурияти яримўтказгичлар ишлаб чиқарувчи Intel компанияси йирик мудофаа бўйича шартномани қўлга киритгач, молиялаштириш грантини қисқартиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Fox Business.
Жорий йилнинг март ойида АҚШ Савдо вазирлиги 2022 йилги Чиплар ва фан тўғрисидаги қонун доирасида Аризона, Нью-Мексико, Огайо ва Орегон штатларида яримўтказгичлар бўйича тижорат лойиҳалари учун Intelга 8,5 миллиард доллар грант ажратилишини эълон қилди.
Бироқ, бу миқдор қисқартирилди. Тузатиш жорий йилнинг сентябрь ойида Intel АҚШ армиясига яримўтказгичлар етказиб бериш бўйича 3 миллиард долларлик шартномани қўлга киритганидан кейин содир бўлди.
АҚШда чип ишлаб чиқарувчилар субсидияларнинг асосий бенефициарлари бўлиши кутилмоқда.
Бироқ авваллари иш ўринларини 15 фоизга қисқартириш ўрнига давлат талабларини қондириш учун ишлаган компания ҳалигача маблағ олмаган.
Intel акциялари шу кунгача 47 фоизга пасайиб, душанба куни кундузги савдоларда 2 фоиздан ошди ва тахминан 25 долларни ташкил этди.