"Барселона" марказий ярим ҳимоячиси Педри салкам 1 ойлик танаффусдан сўнг яна умумий гуруҳ машғулотларига қайтди.
23 ёшли испаниялик футболчи мушакларидан олган жароҳатини даволади. У якшанба кунги "Леванте"га қарши ўйин қайдномасига киритилиши ва 15-20 дақиқа ўйин амалиёти олиши кутилмоқда.
Педри бу мавсумда жами 25 та ўйинда 2 та гол уриб, 8 та ассист муаллифи бўлди.