Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"Барселона" Ямалга Рамазон ойида қандай ёрдам бериши маълум бўлди

"Барселона" Ямалга Рамазон ойида қандай ёрдам бериши маълум бўлди

Ламин Ямал "Барселона" тиббий штаби томонидан ишлаб чиқилган махсус овқатланиш режасига ўтмоқда.

2026 йилда мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи 18 февралда бошланди ва 19 мартгача давом этади. Рўза пайтида мўминлар тонг отгандан қуёш ботгунга қадар еб-ичишдан тийиладилар. Қуёш ботгандан кейин эса ифторлик қилинади, унда ҳам ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Бу профессионал футболчилик фаолиятида Ямал рўза тутадиган иккинчи Рамазон бўлади. "Барселона" вингер учун кун тартибининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ва меъёрдан ортиқ еб юборишга йўл қўймайдиган алоҳида рацион тайёрлади.

Рўза пайтидаги Ямал учун биринчи ўйин 22 февраль куни Тошкент вақти билан 20:15 бошланадиган "Леванте"га қарши баҳс бўлади.

Киритилди: 23:49 18.02.2026. Ўқилди: 265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!