Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Хоразмда Хоразмий ҳайкали учун 25 млрд сўм ажратилади

Хоразмда Хоразмий ҳайкали учун 25 млрд сўм ажратилади

Бу ҳақда вилоят ҳокимининг 2026 йил 18 февралдаги фармойишида айтилади.

Унга кўра, ал-Хoразмий ҳайкалини ясаш, ўрнатиш ҳамда унинг атрофидаги хиёбонни ободонлаштириш ишларини молиялаштиришга 25 млрд сўм берилади. Мазкур ишлар учун вилоят маҳаллий бюджетининг 2026 йил 1 январ ҳолатига кўра шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 25 миллиард сўм. Ўзбекистон Бадиий академиясига ўтказиб берилади.

Ушбу ҳужжат Президентнинг 2025 йил май ойида Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ қабул қилинган.

Лойиҳа ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Давлетов зиммасига юклатилди.

Киритилди: 23:16 18.02.2026. Ўқилди: 561 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!