Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

«Барселона» юлдузи Чемпионлар лигасида янги рекорд ўрнатди

«Барселона» юлдузи Чемпионлар лигасида янги рекорд ўрнатди

1 октябрь куни «Барселона» Чемпионлар лигаси доирасида «ПСЖ»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бироқ каталонияликлар вингери Ламин Ямал тарихий натижа қайд этди.

Испаниялик футболчи Ламин Ямал 19 ёшигача Чемпионлар лигасида энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланди. Унинг ҳисобида мазкур мусобақада 24 та ўйин бор.

Аввалроқ ушбу кўрсаткич «ПСЖ» яримҳимоячиси Уоррен Заиру-Эмерига тегишли бўлган. У 19 ёшигача Чемпионлар лигасида 23 та ўйин ўтказишга улгурган эди.

«Барселона» футболчиси Ямал эса 24 та ўйинда 5 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди.

Киритилди: 23:13 02.10.2025. Ўқилди: 816 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!