Каталониянинг "Барселона" жамоаси янги мавсумга тайёргарлик жараёнида Японияда маҳаллий "Виссел Кобе"га қарши ўйин ўтказди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Кўк-анорранглилар" сафида Эрик Гарсия (33), Руни Барджи (77) ва Пабло Фернандес (87) гол урди. Мезбонлардан Таисеи Мияширо (42) ягона жавоб голини киритди.
"Барса" 31 июль куни Жанубий Кореяда "Сеуль" меҳмони бўлади.