Бугун 12 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Барселона" ва "Реал" нидерландиялик юлдуз учун курашади

"Барселона" ва "Реал" нидерландиялик юлдуз учун курашади

“Барселона” клуби “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Райан Гравенберхни қўлга киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Fichajes хабар берди.

Манбага кўра, каталонияликлар ушбу қиммат трансферни амалга ошириш учун бир неча футболчиларни сотишга тайёр эканликларини билдирган. Жамоа раҳбарияти 23 ёшли нидерландияликни энг устувор трансфер мақсадларидан бири деб ҳисобламоқда.

Райанга нафақат “Барселона”, балки Мадриднинг “Реал” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Шу билан бирга, Гравенберх Испания чемпионларига ўтиш эҳтимолини рад этмаган, бу эса ёзги трансфер ойнасида икки жамоа ўртасидаги рақобатни янада кучайтиради.

Футболчининг "қизиллар" билан шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt уни 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 08:57 11.11.2025. Ўқилди: 366 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!