"Барселона"нинг икки футболчиси Дани Ольмо ва Пау Виктор жамоанинг жорий мавсум Ла Лига қайдномасидан четлатилмайди. Бу ҳақда El Chiringuito TV хабар бермоқда.
Манбага кўра, суд "Барселона" футболчилари фойдасига қарор чиқарган. Расмий баёнот тез орада эълон қилиниши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ла Лига раҳбарияти "Барселона"нинг стадиондаги VIP-ўринлар сотувини расмийлаштиришда йўл қўйган хатоларини рўкач қилиб, Ольмо ва Викторни қайдномадан чиқармоқчи эди.