Бугун Севилья шаҳридаги муҳташам "Ла Картуха" стадионида Испания кубоги финали бўлиб ўтади. Унда азалий рақиблар "Барселона" ва "Реал" ўзаро тўқнаш келади.
Учрашув Тошкент вақти билан тунги 01:00 да старт олади.
Ушбу ўйинни каталонияликлар сафида Марк Касадо, Марк Берналь, Алехандро Бальде ва Роберт Левандовски ўтказиб юборади.
"Реал"да Эдуардо Камавинга, Дани Карвахаль ва Эдер Милитао каби йўқотишлар бор. Килиан Мбаппенинг баҳсдаги иштироки сўроқ остида.