Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

«Барселона» «Реал»да ўйнаган «Арсенал» юлдузини ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда

«Барселона» «Реал»да ўйнаган «Арсенал» юлдузини ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда

Норвегия терма жамоаси ва Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор Испаниянинг етакчи клубларидан бири диққат марказига тушди, деб хабар беради indykaila ижтимоий тармоқлар орқали.

Скандинав футболчисини ўз сафида кўришни Каталониянинг «Барселона» клуби хоҳламоқда. «Кўк-анорранглилар» раҳбарияти мавсум якунланишини кутиб, шундан сўнг эҳтимолий трансфер бўйича музокараларни бошлашни режалаштирмоқда.

Мартиннинг «канонирлар» билан шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача амал қилади. Футболчининг трансфер қиймати 80 миллион евро деб баҳоланган.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида Эдегор 6 та ўйинда майдонга тушиб, бир бор гол урган.

Киритилди: 16:52 01.11.2025. Ўқилди: 822 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!