Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

«Барселона» президенти Лапорта - Месси ҳақида: «Мен ҳаммасини тўғрилашга тайёрман»

«Барселона» президенти Лапорта - Месси ҳақида: «Мен ҳаммасини тўғрилашга тайёрман»

"Барселона" президенти Жоан Лапорта Лионель Месси билан муносабатларни йўлга қўймоқчи эканини маълум қилди.

Томонлар ўртасидаги келишмовчилик 2021 йилда "кўк-анорранглилар" аргентиналик футболчи билан шартномани узайтира олмаганида юзага келганди. Ҳужумчи бунда айнан Лапортани айбламоқда, деб ҳисобланади.

"Мен Месси билан биринчи шартномани у 16 ёшга тўлганида имзолаганман. Биргаликда босиб ўтган йўлимиз "Барселона" тарихидаги энг шонли лаҳзалардан бири бўлган. Месси эътирофга, ҳайкалга лойиқ, аммо бу унинг ўзига ҳам боғлиқ. Мен ҳаммасини тузатишга тайёрман. Лео "Барса"га кўп нарса берди, "Барса" эса унга кўп нарса берди. Умид қиламанки, бизнинг йўлларимиз яна кесишади," - дея Лапортанинг сўзларини келтиради Barca Universal.

Айни пайтда 38 ёшли форвард "Интер Майами" шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг шартномаси 2028 йил охиригача мўлжалланган.

Киритилди: Бугун 09:54. Ўқилди: 346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!