Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Барселона" Левандовски ўрнига асосий трансфер мақсадини танлади

"Барселона" Левандовски ўрнига асосий трансфер мақсадини танлади

Келаётган мавсум Роберт Левандовски учун "Барселона"даги сўнггиси бўлади.

"Кўк-анорранглилар" раҳбарияти польшалик ҳужумчи билан 2026 йилнинг ярмигача мўлжалланган амалдаги шартномаси якунлангач хайрлашишни режалаштирмоқда. Diario Sport нашри тарқатган хабарга кўра "Барселона"да Левандовскининг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган футболчи Мадриднинг "Атлетико" клубидан Хулиан Альварес ҳисобланади. Аргентиналик футболчи каталониялик гранднинг трансфер бозоридаги илк танлови ҳисобланади.

"Матрасчилар"нинг 25 ёшли ҳужумчиси Transfermarkt портали томонидан 100 млн еврога баҳоланмоқда. Футболчининг мадридликлар билан шартномаси 2030 йилга қадар амал қилади.

Киритилди: 15:36 22.06.2025. Ўқилди: 1049 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!