Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Барселона" Ла Лигадан ҳайдалиши мумкин

"Барселона" Ла Лигадан ҳайдалиши мумкин

Ла Лига раҳбарияти Халқаро футбол федерациясига (ФИФА) «Барселона» устидан шикоят юборишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда АС.

Шикоят каталонияликлар томонидан суд қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негреирага тўловлар бўйича иш билан боғлиқ. Ла Лига яқин орада материалларни ФИФАга топширади. Агар айб исботланса, «Барселона»дан очколар олиб қўйилиши ёки жамоа қуйи лигага туширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каталония клуби Испания футбол федераcияси ҳакамлар техник қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негреирага тўлаган пуллари бўйича текширув ўтказгани ҳақида маълумот берилган эди.

Сюдад Кондал прокуратураси текширув ўтказиб, каталонияликлар Негреирага тегишли компанияга жами 1,4 миллион евро тўлаганини аниқлади. 2016 йилда ўтказма суммаси 532 минг евро, 2017 йилда 541 минг евро, 2018 йилда эса 318 минг еврони ташкил қилган.

Киритилди: 10:00 24.03.2023. Ўқилди: 4151 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!