Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Барселона" келаси ёздаги асосий трансфер мақсадини белгилаб олди

"Барселона" келаси ёздаги асосий трансфер мақсадини белгилаб олди

"Ювентус" ҳужумчиси Душан Влахович 2026 йилда "Барселона"га кўчиб ўтиши мумкин.

Fichajes нашрининг хабар беришича, сербиялик форвард "Барселона"нинг асосий нишонига айланган. Манбага кўра, 25 ёшли Влахович 2022 йилда "Фиорентина"га 80 миллион евро тўлаган "Ювентус" билан шартномани узайтиришдан аллақачон бош тортган. Таъкидланишича, Влаховичнинг ўйин услуби "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Фликка жуда ёқмоқда.

Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда ўнта ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг "Ювентус" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади.

Киритилди: 09:01 24.10.2025. Ўқилди: 871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!