Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Барселона" футболчиси - "Реал" билан ўйин ҳақида: "Биз қўрқмаймиз"

"Барселона" футболчиси - "Реал" билан ўйин ҳақида: "Биз қўрқмаймиз"

"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Берналь бўлажак "эл-класико" ҳақида фикр билдирди.

"Кўк-анорранглилар"нинг Мадриднинг "Реал" клубига қарши сафар учрашуви 26 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 20:15 да старт олади.

"Биз қўрқмаймиз. Биз ғалаба учун "Сантьяго Бернабеу"га борамиз," - дея 18 ёшли Берналнинг интервьюсидан иқтибос келтиради Managing Barca.

Ханс-Дитер Флик жамоаси "қаймоқранглилар"ни мағлуб этса, Ла Лига турнир жадвалида биринчи ўринга қайтади. 9 турдан сўнг Мадрид гранди каталонияликларни 2 очкога ортда қолдирмоқда.

Киритилди: 11:02 24.10.2025. Ўқилди: 1128 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!