Бугун 11 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

"Барселона" 2025 йилда ҳали мағлубиятга учрамади

"Барселона" 2025 йилда ҳали мағлубиятга учрамади

"Барселона" мағлубиятсиз сериясини 20 ўйинга етказди.

Ханс-Дитер Флик жамоаси Ла Лиганинг 29-туридан ўрин олган баҳсда "Жирона"ни (4:1) мағлубиятга учратди.

Охирги марта каталонияликлар "Атлетико"га ютқазганди - бу 2024 йил 21 декабрда содир бўлганди. Ўшандан бери - Испания чемпионати, Кубоги ва Суперкубоги, шунингдек, Чемпионлар Лигасида 17 та ғалаба ва 3 та дуранг қайд этилди.

2 апрель куни "кўк-анорранглилар" Испания Кубоги 1/4 финал жавоб ўйини доирасида "Атлетико" меҳмони бўлади (биринчи ўйин - 4:4).

Киритилди: 10:09 31.03.2025. Ўқилди: 828 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!