Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

"Барса" раҳбариятига Левандовски ўрнини эгаллайдиган икки нафар топ ҳужумчи таклиф этилди

"Барса" раҳбариятига Левандовски ўрнини эгаллайдиган икки нафар топ ҳужумчи таклиф этилди

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужум чизиғида 36 ёшли польшалик Роберт Левандовски ўрнини эгаллайдиган янги марказий ҳужумчи топиш устида иш олиб бормоқда.

Sport.es портали хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" раҳбариятига икки нафар ҳужумчи номзоди таклиф этилган. Гап нигериялик Виктор Осимхен ва сербиялик Душан Влахович ҳақида кетмоқда. Биринчисига "Наполи," иккинчисига эса Туриннинг "Ювентус" клуби эгалик қилади.

"Кекса синьора" Влаховични арзон нархда сотишга тайёр. Футболчи жамоада асосий фигура мақомида эмас ва унинг шартномаси 2026 йилнинг ёзида тугайди. Осимхенга келсак, у Неаполда 75 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 10:57 04.04.2025. Ўқилди: 751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!