Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Барса" ҳозиргача ЕЧЛда қанча ишлаб олгани маълум бўлди

"Барса" ҳозиргача ЕЧЛда қанча ишлаб олгани маълум бўлди

Агар "Барcелона" УЕФА Чемпионлар Лигаси ярим финалига йўл олса, клуб қўшимча 15 миллион евро мукофот олади. Бу мукофот УЕФАнинг 2024/25 йилги турнир форматига мовофиқ тақсимланади.

Ҳозрги кунгача "Барcелона" Чемпионлар Лигаси иштирокидан жами 101,56 миллион евро даромад олди. Бу маблағлар қуйдагилардан иборат:

• Гуруҳ босқичидаги иштирок учун: 18,6 миллион евро.

• 6 та ғалаба (ҳар бир ғалаба учун 2,1 миллион евродан) ва 1 та дурранг 700 минг евро: Жами 13,3 миллион евро.

• 1/8 финалига чиқгани учун: 11 миллон евро.

• Чорак финалига чиқгани учун: 12,5 миллион евро.

• Ҳомийлик ва телевидение ҳуқуқлари учун: 22,44 миллион евро.

• УЕФАнинг 10 йиллик тарихий коэффициенти асосида: 11,41миллион евро.

Агар "Барcелона" ярим финалга йўл олса, уммумий даромади 116,6 миллион еврога етади. Финалга чиқиш 18,5 миллион евро, ғолиблик эса қўшимча 6,5 миллион евро мукофот олиб келади.

Бу молиявий даромадлар клубнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашда муҳим рол ўйнайди, айниқса сўнгги йилларда юзага келган молиявий муаммолар фонида!

Киритилди: 17:55 15.04.2025. Ўқилди: 1009 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!