"Барселона" 2025 йилда Ла Лигада мағлубиятга учрамади.
Ханси Флик жамоаси 33-турда "Мальорка"ни мағлуб этди (1:0).
Бу йил "Барселона" Ла Лигада 12 ғалаба ва 2 дуранг қайд этиб, мағлубиятга учрамади.
Жамоа 76 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва "Реал"ни 7 очкога ортда қолдирмоқда ("Мадрид"да захира ўйини бор). Каталонияликларнинг навбатдаги ўйини Испания кубоги финалида "Реал"га қарши 26 апрель куни бўлиб ўтади.