Бугун 2 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Барчамиз сунъий интеллект билан бирга яшашимиз ва ишлашимизга тўғри келади

Барчамиз сунъий интеллект билан бирга яшашимиз ва ишлашимизга тўғри келади

Барчамиз сунъий интеллект билан бирга яшашимиз ва ишлашимизга тўғри келади — Владимир Путин.

Россия президентини г сунъий интеллект борасидаги бошқа фикрлари:

◾️ Мутахассислар сунъий интеллектнинг кенг тарқалиши барчани ўзлигидан маҳрум қилиши ва умумий бир қолипга тушиб қолишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида тобора кўпроқ хавотир билдирмоқда;

◾️ Сунъий интеллект ривожланиши шароитидаги эҳтимолий “рақамли тоталитаризм” ҳам худди ўтмишдаги тоталитар жамиятлар сингари мудҳиш ва ғайриинсоний тузумга айланади;

◾️ Технологиялар инсоният олдида кўплаб имкониятларни очмоқда, аммо уларнинг ўзи катта хавф-хатар ҳам ҳисобланади;

◾️ Инсоният тарихи шуни кўрсатадики, техник тараққиётни тўхтатиб бўлмайди, бироқ биз унинг оқибатларини англаб етишимиз керак;

◾️ Ҳозирданоқ ҳарбий соҳада сунъий интеллектнинг ўзи мустақил қарор қабул қилаётган ҳолатлар қайд этилмоқда;

◾️ Сунъий интеллект ҳеч қачон инсондан устун келолмайди, чунки инсонда сезги ва интуиция бор. Аммо инсон қарор қабул қилиш тезлиги борасида машина билан беллаша олмайди;

◾️ Биз тараққиётнинг, шу жумладан, ҳарбий соҳадаги ютуқларнинг оқибатларини тушуниб етишимиз керак.

Киритилди: 22:33 01.10.2026. Ўқилди: 232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!