Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Банкоматларни шов-шувли тарзда ўғирлаб кетаётган гуруҳ қўлга олинди

Банкоматларни шов-шувли тарзда ўғирлаб кетаётган гуруҳ қўлга олинди

Австрияда шов-шувли банкоматларни ўғирлашда гумон қилинган жиноий гуруҳнинг 14 нафар аъзоси қўлга олинди. Биргина йил бошидан буён мамлакатда талон-тарож қилиш мақсадида банкоматлар 26 марта портлатилган.

Бу ҳақда Федерал жиноят полицияси бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, гумонланувчиларнинг аксарияти асли марокашлик бўлган Нидерландия фуқаролари. Бу иш бўйича жами 33 нафар шахсга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Австрия ва Нидерландия полицияси ҳар икки давлатнинг 12 та сайтида тинтув ўтказди. 16 та скутер, 50 дан ортиқ мобил телефон, 400-500 грамм портловчи моддалар, гиёҳванд моддалар, 39 минг евро нақд пул мусодара қилинди.

Сўнгги йилларда Германия ва Австрияда портлашлар ёрдамида банкоматларни ўғирлаш одатий ҳолга айланди. Жиноятчилар гуруҳи тунда банкомат олдига келиб, одатда ўғирланган машинада портловчи моддалар ўрнатади ва агар портлаш натижасида пулга кириш мумкин бўлса, уни олиб, ҳайдаб кетади. Германияда 2022 йилда 442 та, 2023 йилда эса 367 та банкомат шу тарзда портлатилган. Ўтган йили Германия Ички ишлар вазирлиги банкоматларни ўғирлашда портловчи моддаларни қўллаганлик учун жазони кучайтириш ниятида эканлигини маълум қилган эди.

Киритилди: 11:10 01.08.2025. Ўқилди: 1574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!