Андижон шаҳрида яшовчи аёл 2023 йилнинг май ойида АТБ “Капиталбанк” Ягона филиали Андижон смартбанкдан кредит қарзи олган. Бироқ, кредит тўловлари белгиланган муддатларда тўлаб борилмаган.
Бюронинг Бўстон туман бўлими иш юритувига келиб тушган ижро ҳужжатига кўра, ундирувчи АТБ “Капиталбанк” Ягона филиали Андижон смартбанк фойдасига қарздор Н.А.дан 316 млн. сўм қарздорлик ундирилиши белгиланган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор Н.А.га тегишли “Tracker 2” автомашинаси хатланиб, сотувга чиқарилган.
Автомашина ягона электрон савдо майдончаси орқали 209 млн. сўмга сотилди. Сотувдан тушган пул маблағлари қарздорликни қоплашга йўналтирилган.
Афсуски, “Tracker 2” сотувидан тушган маблағлар ҳам қарздорликни тўлиқ бартараф эта олмади. Ҳозирда, қарздорликнинг қолган қисмини ундириш бўйича ижро ҳаракатлари давом этмоқда.