Газ транзити муаммолари ҳал этилмаса, Словакия Украинага нисбатан қатъий чоралар кўради.
Словакия Бош вазири Роберт Фицодан иқтибос келтириб, "Reuters" агентлиги шундай хабар бермоқда.
Унинг маълум қилишича, чоралар инсонпарварлик ёрдамини тўхтатиш, шунингдек қочқинларга кўрсатилаётган ёрдамни тўхтатиш ёки қисқартиришни ўз ичига олиши мумкин. Бундан ташқари, Словакия Украинага фавқулодда электр энергияси етказиб беришни тўхтатиши мумкинлиги ҳақида агентлик хабар бермоқда.
"Европа Иттифоқида Украинага оид масалалар бўйича вето ҳуқуқимиздан фойдаланишимиз мумкин эди," дея Фитсонинг сўзларини келтирмоқда "Reuters".
Илгари Фицо 2025 йил 1 январдан кейин Украинага электр энергияси етказиб беришни тўхтатиш билан ҳам таҳдид қилган эди. Сиёсатчи транзитни тўхтатиш қарорини ниҳоятда қиммат ва "бутун Европа Иттифоқи тўлайдиган беҳуда сиёсий ҳаракат" деб баҳолади.