АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ўзи ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида учрашув режалаштирилаётганини маълум қилди, бироқ музокараларнинг аниқ санасини айтмади.
"Президент Путин учрашмоқчи. У буни ҳатто оммавий равишда ҳам айтган ва биз бу урушга барҳам беришимиз керак," — деди Трамп.
Шу билан бирга, у, Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин ўртасида уч томонлама учрашув ўтказиш имконияти ҳақидаги саволга Трамп бу кейинроқ аниқланишини айтиб ўтди.