Полша ҳукумати Халқаро жиноий суд (ХЖС) буйруғига қарамай, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуга Освенцим концлагери озод этилганининг 80 йиллигига бағишланган хотира тадбирларида қатнашишга рухсат берди.
Бу ҳақда мамлакат бош вазири Доналд Туск маълум қилган.
"Полша Республикаси ҳукумати Исроил давлатининг юқори мартабали вакиллари учун Освенцим-Биркенау концлагери озод этилганининг 80 йиллигига бағишланган тадбирда эркин ва хавфсиз киришни ва иштирок этишини таъминлашини эълон қилади", - дея иқтибос келтиради у. Туск Полша адлия ва ташқи ишлар вазирларининг қарорига суянмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Нетаняхунинг Полшага ташрифи “нозик масала”дир. Варшава юқори мартабали меҳмонлар хавфсизлигини кафолатлашга мажбур, бироқ у Исроил бош вазирини ҳибсга олиш учун ордер берган ХЖС аъзоси, дея тушунтирди Доналд Туск. Бироқ, Полша президенти Анжей Дуданинг тегишли илтимоси ва ҳукумат ичидаги муҳокамалар натижасида Нетаняхуга ушбу муҳим тадбирларда иштирок этишга рухсат беришга қарор қилинди.