Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Баҳодир Жалолов ва Отабек Холматов жанг ўтказадиган турнирнинг тўлиқ карди тасдиқланди

Баҳодир Жалолов ва Отабек Холматов жанг ўтказадиган турнирнинг тўлиқ карди тасдиқланди

Хабарингиз бор, 5 апрель куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Top Rank промоутерлик компанияси томонидан проф бокс оқшоми ташкил этилади.

Биз учун аҳамиятлиси, турнир доирасида икки боксчимиз - супероғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон, 14-0, 14 КО) ҳамда ярименгил вазндаги Отабек Холматов (12-1, 11 КО) ҳам ўзларининг навбатдаги рейтинги жангларини ўтказишади. Жалолов украиналик Игорь Шевадзуцкий (12-2, 10 КО)га, Холматов эса филиппинлик Жейсон Кано Манигос (30-12-2, 20 КО)га қарши рингга кўтарилади.

Ташкилотчилар ушбу турнирнинг тўлиқ кардини расман тасдиқлашди. "Барыс Арена"да ўтадиган оқшомнинг асосий жанги ўрта вазн тоифасида WBO ва IBF йўналишлари чемпиони, қозоғистонлик Жанибек Алимханули (16-0, 11 КО) ҳамда франциялик Анауэль Нгамиссенге (14-0, 9 КО) ўртасида бўлиб ўтади. Ҳар икки боксчи ҳам ҳали проф фаолиятларида мағлубият ва дуранг қайд этишмаган.

Астанадаги турнирнинг тўлиқ карди:

Асосий жанг, ўрта вазнда WBO ва IBF камари учун 12 раундлик жанг

Жанибек Алимханули (Қозоғистон, 16-0, 11 КО) — Анауэль Нгамиссенге (Франция, 14-0, 9 КО)

Со-main event жанги, биринчи енгил вазнда IBF Intercontinental камари учун 10 раундлик жанг

Султан Заурбек (Қозоғистон, 19-0, 13 КО) — Азинга Фузиле (ЖАР, 18-2, 12 КО)

Супероғир вазнда 10 раундлик жанг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон, 14-0, 14 КО) — Игорь Шевадзуцкий (Украина, 12-2, 10 КО)

Биринчи яримўрта вазнда 10 раундлик жанг: Батир Жукембаев (Қозоғистон, 23-1, 17 КО) — Кейн Гарднер (Буюк Британия, 17-4, 7 КО)

Иккинчи энг енгил вазнда 6 раундлик жанг: Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон, дебют) — Николас Тордесилья (Колумбия, 2-0, 2 КО)

Аёллар ўта енгил вазнда 8 раундлик (2 дақиқадан) жанг: Балауса Муздиман (Қозоғистон, 6-0, 5 КО) — Мария Тереза Пинили (Филиппин, 7-1, 2 КО)

Ярименгил вазнда 8 раундлик жанг: Отабек Холматов (Ўзбекистон, 12-1, 11 КО) — Жейсон Кано Манигос (Филиппин, 30-12-2, 20 КО)

Яримўрта вазнда 6 раундик жанг: Торехан Сабирхан (Қозоғистон, дебют) — Йиржи Хауке (Чехия, 4-6, 2 КО)

Яримўрта вазнда 4 раундлик жанг: Акниет Алимбай (Қозоғистон, 2-0, 1 КО) — Йозеф Дубски (Чехия, 1-0, 1 КО)

Биринчи ўрта вазнда 4 раундлик жанг: Алишер Абдуалим (Қозоғистон, 3-0, 2 КО) — Ашиш Чаудхари (Ҳиндистон, 3-0, 0 КО)

Баҳодир Жалолов ва Отабек Холматов жанг ўтказадиган турнирнинг тўлиқ карди тасдиқланди

Киритилди: 11:40 01.04.2025. Ўқилди: 846 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!