Проф бокснинг супер оғир вазн тоифасида фаолият юритувчи ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов кеча навбатдаги жангини ўтказди.
30 ёшли ҳамюртимиз Қозоғистоннинг Астана шаҳрида ташкил этилган проф бокс оқшоми доирасида украиналик Игорь Шевазуцкийга қарши баҳс олиб бориб, ҳакамларнинг якдил қарори эвазига жангда ғолиб бўлди.
Жанг якунида тарқалган видеога кўра, Баҳодир беллашувнинг иккинчи раундида қўлидан жароҳат олган.
Маълумот ўрнида, кечаги баҳс орқали Жалолов профессионал боксдаги 15-жангида 15-ғалабасини нишонлади. Шевазуцкий эса проф карьерасидаги учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.