Покистонда Эрон ва АҚШ музокара делегациялари ўртасида учрашув режалаштирилмаган.
Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эсмаил Багайи ижтимоий тармоқ саҳифасида маълум қилди.
У Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Покистонга ташриф буюраётганини ва у ерда Покистоннинг юқори лавозимли расмийлари билан учрашишини аниқлик киритди.
"Эрон ва АҚШ ўртасида ҳеч қандай учрашув режалаштирилмаган", деди Ташқи ишлар вазирлиги вакили.
Аввалроқ Американинг Axios портали Эрон ва АҚШ ўртасида яна бир музокаралар 27 апрель куни Исломободда бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эди. Оқ уй матбуот котиби АҚШ президентининг махсус элчиси Стив Уиткофф ва президентнинг куёви Жаред Кушнер шанба куни Эрон томони билан музокаралар олиб бориш учун Исломободга учиб кетишини маълум қилди.