Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Роналдунинг ошпази сирларни очди: Футболчи нималар ҳисобига идеал формада қолмоқда?

Роналдунинг ошпази сирларни очди: Футболчи нималар ҳисобига идеал формада қолмоқда?

Криштиану Роналдунинг собиқ ошпази Жоржо Бароне португалиялик футболчининг овқатланиш тартиби ҳақида сўзлаб берди.

«Криштиану Роналдунинг диетаси жуда мувозанатлашган. У ҳамма нарсадан оз-оздан тановул қилади, лекин булар доим фойдали маҳсулотлар бўлади.

Нонуштага у қаҳва билан авокадо ва тухум ерди — шакар эса умуман йўқ. Мутлақо шакарсиз.

Тушликда товуқ гўшти, балиқ ва албатта сабзавотлар бўлиши мумкин. Агар унга углеводлар керак бўлса, уларни сабзавотлардан олади, шунинг учун унга ундан тайёрланган ҳеч қандай маҳсулотнинг кераги йўқ. Паста (макарон), нон ва шунга ўхшаш таомлар унинг рационида мавжуд эмас.

Кечқурун у енгил овқатланади, одатда балиқ ёки филе кўринишидаги гўшт ейди. Бу таомлар доим сабзавотлар билан бирга тортиқ қилинади», — деди Бароне Covers.com нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: Бугун 15:13. Ўқилди: 579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!