Мамлакат ТИВ АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ҳиндистон ҳақидаги ҳақоратли гапларини асоссиз ва ноўрин деб атади. Трамп радиошоулардан бирида туғилганлик бўйича фуқаролик бериш тизимини танқид қилар экан, Нью-Деҳли ва Хитойни "дўзах" деб атаган.
Расмий Деҳли бундай изоҳлар икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларга мутлақо зид эканини билдирди. Ҳиндистон мухолифати ушбу гапларни "анти-ҳиндистонча" деб атаб, бош вазир Нарендра Модидан Трампга кескин норозилик билдиришни талаб қилмоқда.
АҚШ элчихонаси эса Трампнинг Моди билан қалин дўст эканини айтиб, вазиятни юмшатишга уринди. Ушбу можаро Қўшма Штатларда 5,5 миллион ҳиндистонлик истиқомат қилаётган ва икки давлат янги савдо келишувлари устида ишлаётган муҳим паллада юз берди.