Бирлашган Араб Амирликлари ўз фуқароларига Эрон, Ироқ ва Ливанга саёҳат қилишни тақиқлади.
Тегишли баёнот БАА Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.
“Минтақадаги сўнгги воқеалар фонида БАА Ташқи ишлар вазирлиги энди БАА фуқаролари учун Эрон, Ироқ ва Ливанга барча саёҳатлар тақиқланганини эълон қилади. Ҳозирда ушбу мамлакатларда бўлган барча БАА фуқароларига имкон қадар тезроқ уйга қайтиш тавсия этилади”, дейилади вазирликнинг матбуот баёнотида.
БАА Ташқи ишлар вазирлиги бу қарор учун ҳеч қандай сабаб келтирмади.