Жорий йил 18 июнь куни имзоланган Ҳукуматнинг 372-сон қарори билан Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартибига доир вақтинчалик низом қабул қилинди.
Низом 2023/2024 ва 2024/2025 ўқув йилларида ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейларга қабул қилинган ўқувчиларга нисбатан татбиқ этилади.
Битирувчилар 20 июнга қадар олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилишни сўраб махсус комиссияга ариза беради.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Тавсия қилинган битирувчиларга олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш ҳуқуқи дастлабки 2 йил учун амал қилади.
Ҳар йили 1 июлгача суҳбат комиссияси ташкил этилади.
Якка тартибдаги суҳбат натижалари 100 балли тизимда баллар қўйиш йўли билан баҳоланади.
Абитуриент қуйидаги ҳолларда ўқишга қабул қилинмайди:
Ҳар йили 10 августгача олий таълим ташкилотлари ректорларининг абитуриентларни бакалавриатга ўқиш учун тавсия этиш тўғрисидаги буйруқлари қабул қилинади.