АҚШ Миллий аксилтеррор марказининг ҳисоб-китобларига кўра, АҚШда камида 18 000 террористик ташкилотларга аъзолиги тасдиқланган ва шунга ўхшаш жиноятларда гумон қилинганлар бор.
Бу ҳақда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси ички хавфсизлик қўмитаси раҳбари Жозеф Кент тингловда маълум қилган.
"Ҳозирда мамлакатда 18 минг террорчи ва гумондор эканлиги тасдиқланган, улар АҚШнинг аввалги президенти Жо Байден даврида мамлакатга келган", — деди у.
"Ва булар биз биладиган нарсалар", деб қўшимча қилди Кент Вакиллар палатаси аъзоларини ҳайратда қолдириб.